Венада Баржом қўшма комиссиясининг йиғилиши бошланди
(last modified Fri, 09 Apr 2021 12:05:01 GMT )
апрел 09, 2021 17:05 Asia/Tashkent
  • Венада Баржом қўшма комиссиясининг йиғилиши  бошланди

Баржом қўшма комиссиясининг йиғилиши Венада Эрон ва 4+ 1 гуруҳи делегациялари иштирокида бошланди

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Баржом қўшма комиссиясининг йиғилиши Эрон ва 4 + 1 делегациялари (Германия, Франция, Россия, Хитой ва Англия) иштирокида санкциялар ва ядро соҳаси ишчи гуруҳлари йиғилишлари натижаларини баҳолаш мақсадида бугун, жума куни Австрянинг пойтахти Венада бошланди. 

Сешанба куни Венада делегациялар иштирокида бўлиб ўтган қўшма комиссия йиғилишида  томонлар санкциялар ва ядро соҳасида  қўшма комиссиянинг барча аъзоларидан, шу жумладан эронлик экспертлардан ташкил топган эксперт ишчи гуруҳи тузишга, ҳамда бу гуруҳлар иш натижаларини жума кунги Қўшма комиссия йиғилишига тақдим этишга келишиб олдилар. 

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат бўйича раҳбари пайшанба куни қилган баёнотида Қўшма комиссия Венада ўз ишини давом эттиради, унда Хитой, Франция, Германия, Россия,  Британия ва Эрон вакиллари қатнашади, деган эди.

Европа Иттифоқининг баёнотига кўра, йиғилиш иштирокчилари ушбу ҳафта АҚШнинг Ядровий келишувга қайтиши мумкинлиги бўйича ўтказилган маслаҳатлашувларни, шунингдек, бу келишув барча аъзолар томонидан тўлиқ ва самарали бажарилишини баҳолашади.

Ёрлиқ