апрел 11, 2021 12:43 Asia/Tashkent
  • Эрондан 39 мамлакатга саёҳат қилиш тақиқланди

Йўл ва шаҳарсозлик вазири Эрондан 39 мамлакатга саёҳат қилиш тақиқлаганини эълон қилди.

Эроннинг Йўл  ва шаҳарсозлик вазири Муҳаммад Исломий якшанба куни ИРНА агентлигига 39 мамлакатга саёҳат қилиш тақиқланганлигини айтиб, коронавирус вужудга келтирган вазият туфайли Британияга парвозлар ҳанузгача имконсизлигини айтди.

Туркияга саёҳат турлари  ҳақида Исломий шундай деди: "Барча саёҳат турлари Коронавирусга қарши кураш миллий штаби  протоколларига амал қилишлари шарт."

Эроннинг Йўл  ва шаҳарсозлик вазирининг сўзларига кўра: Туркияга парвозлар савдо алмашинувига боғлиқ, чунки Туркия Эронни дунёнинг бошқа давлатлари билан боғлаш нуқтасидир.

Эроннинг Йўл  ва шаҳарсозлик вазири Ироққа саёҳат чекловларининг икки ҳафтага узайтирилиши тўғрисида деди: "Навруздан олдин Эрон жануби-ғарбий қисмидаги Хузистон вилоятидаги қизил вазият туфайли Ироққа саёҳат тақиқланган эди ва ушбу чекловлар яна икки ҳафтага  узайтирилди."

Исломий қўшимча қилди: Эроннинг бошқа қўшни давлатларига саёҳат соғлиқни сақлаш протоколларига мувофиқ амалга оширилади.

Ёрлиқ