Натанз ядро иншоотидаги авариянинг сабаби электр узилишидир
Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг вакили Натанз ядровий иншоотидаги аварияга "электр энергиясининг узилиши" сабаб бўлганини таъкидлади.
Ёш журналистлар клуби маълумотларига кўра, Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг вакили Беҳруз Камолванди Натанз ядровий иншоотидаги ҳодисага ишора қилиб, деди: Шаҳид Аҳмади Рушан номидаги иншоотнинг айрим қисмларида электр узилиши натижасида авария юз берган. Ҳодисани келтириб чиқарган сабаблар ӯрганилмоқда.
Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг вакили таъкидлади: "Натанз ядровий иншоотидаги авария натижасида етказилган зарар ҳажми аниқ эмас".
Камолванди қўшимча қилди: "Электр узилишининг сабаби ҳали аниқланмаган ва текширувлар давом этяпти. Аммо қурбонлар ёки махсус муаммолар юз бермаган ва ушбу ҳодиса текширилмоқда, қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади."