Эроннинг биринчи вице-президенти ва Жанубий Кореянинг Бош вазири Теҳронда мулоқот қилишди
Эроннинг биринчи вице-президенти ва Жанубий Кореянинг бош вазири икки томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар.
Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий якшанба куни Теҳронда Жанубий Корея Бош вазири Чон Сэ Гюн билан мулоқот қилди.
Эроннинг биринчи вице-президенти ва Жанубий Кореянинг Бош вазири ўртасидаги музокараларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорлик, хусусан, банк тўсиқларини олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жанубий Кореянинг Бош вазири кеча якшанба куни Эрон расмийлари билан учрашиш ва маслаҳатлашиш учун Теҳронга келди.
Чон Сэ Гюн шунингдек, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашади.