Хатибзода: Эрон Натанздаги бузғунчилик учун Исроилдан қасос олади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили деди: Эрон Ислом Жумҳурияти ўз вақтида Натанз ядровий иншоотидаги бузғунчилик учун Исроилдан қасос олади.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода бугун, душанба куни оммавий ахборот воситалари билан ўтказилган матбуот анжуманида кеча Натанз ядровий иншоотида Исроил томонидан қилинган бузғунчилик ҳақида гапириб, ушбу воқеа Эроннинг ядровий имкониятларини пасайтирмаслигини таъкидлади: "Натанзда бўлганларнинг ҳаммаси биринчи авлод сантрифюжлари эди ва улар замонавий ускуналар билан алмаштирилади."Натанзда содир бўлган воқеалар Эрон ядро саноатини ҳам орқага қайтармайди ва санксияларни бекор қилиш жараёнига ҳам таъсир кӯрсатолмайди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик дипломатияси ва оммавий ахборот воситалари маркази раҳбари Натанз ҳодисаси Эрон томонидан қонуний ва сиёсий равишда кӯриб чиқилиши тўғрисида қуйидагиларни баён қилди: БМТ Низоми ва унинг 51-моддасига биноан Эрон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу террористик ҳаракат инсоний фожеа келтириб чиқариши мумкин эди, шу нуқтаи назардан бу инсониятга қарши жиноятдир.
Натанз ядровий иншоотидаги Исроил ҳаракатларига Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг мум тишлаб туриши ҳақида Хатибзода шундай деди: "ХАЭА ва халқаро марказлар нафақат бу ҳаракатни қоралашлари, балки бундай ножӯя ишларнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари керак".
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили, шунингдек, Венада бўлаётган ишлар ядровий музокаралар эмас, балки санкцияларни бекор қилиш бўйича техник мулоқот эканлигини эслатиб, таъкидлади: "Биз Ядровий келишув ҳақида бир марта музокара ўтказдик, Баржомнинг бандлари аниқ, таъкидланиши лозим бӯлган нарса санкцияларнинг бекор қилинишидир. "
-
Солеҳий: Натанз бойитиш марказига қарши ҳаракат Эроннинг саноат ва сиёсий тараққиёти мухолифларининг мағлубиятидан далолатдир