апрел 18, 2021 22:37 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 405 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 66 минг 732 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 21 минг 644 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 92 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 237 минг 89 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 785 минг 358 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирусни дунё бўйлаб 141 миллиондан ортиқ одам  юқтирган ва 3 миллиондан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган.

Ёрлиқ