апрел 20, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 395 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 67 минг 525 нафарга этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 25 минг 492 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 365 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 286 минг 927 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 810минг 531нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирусни дунё бўйлаб 142 миллиондан ортиқ одам  юқтирган ва 3 миллиондан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган.

Ёрлиқ