Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Халқаро жиноий суд раиси билан учрашди
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари яқин келажакда АҚШнинг халқлар ва халқаро институтларга қарши ноқонуний санциялари бекор қилинишига умид билдирди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Муҳсин Баҳорванд бугун Голландиянинг Гаага шаҳрида Халқаро жиноий суд президенти Хофманский билан учрашиб, Халқаро жиноий суддаги сўнгги ўзгаришлар, жумладан Афғонистонда хорижий қўшинларнинг иштироки ҳамда Фаластиннинг сионистлар томонидан ишғоли давом этаётгани ҳақида мулоқот қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари суд раисининг АҚШнинг халқаро судга бўлган муносабати ўзгариши тўғрисида айтган сўзларига ишора қилиб, яқин келажакда АҚШнинг халқлар ва халқаро институтларга қарши ноқонуний санциялари бекор қилинишига гувоҳ бӯламиз, дея умид билдирди.
Баҳорванд, шунингдек, ташкилотнинг Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган штаб-квартирасида Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясининг (ҲCЧ) Бош котиби Кристоф Бернаскени билан ҳам учрашди ва ушбу ташкилот томонидан тузилган ҳужжатлар шахслар ва ширкатлар ўртасидаги муносабатларни, шунингдек мамлакатларнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун муҳимлигини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрон Ислом Жумҳуриятининг чет эл ҳужжатларини тасдиқлашни бекор қилиш тўғрисидаги конвенцияга (Апостил) қўшилиши жараёнидаги сўнгги ӯзгаришларга ишора қилиб, деди: Эрон Ислом Жумҳурияти тез орада, Конвенциянинг ижроий кўрсатмаларини тӯлиқ бажаргач, унга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни Конвенциянинг ишончли вакилига топширади.