апрел 28, 2021 15:27 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Генерал Сулаймоний сионистлар ва АҚШнинг минтақадаги фитнасини барбод қилди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: Генерал Сулаймоний сионистлар ва АҚШнинг минтақадаги фитнасини барбод қилди ва биз учун минтақадаги Ташқи сиёсатда энг яхши маслаҳатчи эди.

Бугун Ҳукумат аъзолари йиғилишида сўзлаган Ҳасан Руҳоний, бугунги кун Исроил режими, минтақадаги мустабидлар ва АҚШдаги экстремистларнинг асабийлашган вақти эканлигига ишора қилиб, деди: Уларнинг режалари барбод бӯлди. Трамп  сионистлар учун мардикорлик қилган  ягона Америка президенти эди. Албатта, Американинг бошқа президентлари ҳам ҳамкорлик қилиб, сионистларни қўллаб-қувватладилар, аммо  ҳеч бири уларга  мардикорлик қилмаган эди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти сўзларини давом эттирди: Трампни Баржомдан кетишга ундаган шахс сионистлар эди, пойтахтнинг Қудсга ўтказилиши ҳақидаги воқеа сионистларнинг жинояти эди. Фаластин баҳонасида айрим халқаро ташкилотларни тарк этиши ҳам сионистларнинг гиж-гижлаши ва буйруғига боғлиқ.

Руҳоний қўшимча қилди: Генерал Сулаймонийни шаҳид қилиш ҳодисаси ҳам сионистларнинг иши эди. Тўғри, унинг қотили Трамп эди, аммо бутун ҳаётини минтақа манфаатига бахшида айлаган  буюк генерални террор қилишга буйруқ берган ва таҳдид қилган  сионистлар эди.

Руҳоний, бугунги кун Исроил режими, минтақадаги мустабидлар ва АҚШдаги экстремистларнинг Эрон миллати ютуқларидан асабийлашган вақти эканлигини баён айлаб, деди: Бугун улар жуда асабийлашган чунки  4 йиллик ҳийла-найранг воситасида қӯлга киритган нарсаларидан ажралишди. Бугун 4+1 давлатларининг барчаси, ҳатто Американинг ӯзи ҳам халқаро ҳуқуқ ва қоидаларга ҳамда Эроннинг ҳақлигига  бўйсунишдан бошқа иложлари йўқлигини англадилар: Улар Эронга таслим бўлишлари керак.

Ёрлиқ