Зариф: Вена ва минтақада ижобий белгилар намоён бўлмоқда
(last modified Fri, 30 Apr 2021 09:40:45 GMT )
апрел 30, 2021 14:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири пайшанба куни кечқурун Форс кўрфази ҳошиясидаги мамлакатларга қилган сафарининг якунида, Вена ва минтақа музокараларида ижробий белгилар мавжудлигидан хабар берди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи Баржом ядровий келишувини қайта тиклаш бўйича музокараларга малакали раҳбарлик қилаётган бир вақтда, мен Форс кўрфази ҳошиясидаги давлатларга ташрифимни Кувайтга ташриф буюриб, бош вазири Шайх Сабоҳ Ал-Холид ва ташқи ишлар вазири доктор Шайх Аҳмад Носир билан учрашиб тугатаман."

Зариф минтақа раҳбарлари билан ўтказган музокараларининг асосий мавзўси бу Ҳурмуз (умид) тинчлик лойиҳасига қаратилганини баён этиш зимнида,  ҳар иккала йўналишда (Вена ва минтақада) ижобий белгилар кўзга ташланади,-деб айтди. 

Зариф пайшанба куни Қувайтда ушбу мамлакатларнинг расмийлари билан учрашиб, икки томонлама масалалар ҳамда минтақадаги ўзгаришлар ҳақида музокара қилиб фикр алмашди. 

Қувайт Зарифнинг минтақавий ташрифининг тўртинчи мамлакати эди. Эрон ташқи ишлар вазири бундан олдин Қатар, Ироқ ва Уммонга сафар қилганди. 

Ёрлиқ