Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 30 Apr 2021 12:05:23 GMT )
апрел 30, 2021 17:05 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 407 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 71 минг 758 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 19 минг 272 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 минг 202 нафари касалхоналарга ётқизилди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 499 мингу 77 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача 1 миллион 954 минг 321 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирусни дунё бўйлаб 151 миллиондан ортиқ одам  юқтирган ва 3 миллион 181 мингдан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган.

Ёрлиқ