Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 01 May 2021 11:32:59 GMT )
май 01, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 332 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 332 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 72 минг 90 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 17 минг 80 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 2 минг 390 нафари касалхоналарга ётқизилди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 516 мингу 157 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача 1 миллион 971 минг 64 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бу хабарда келтирилишича бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 15 миллион 961 минг 178 ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Ёрлиқ