Лорижоний: Эрон халқи душманларнинг қўпол сўзлари ва ноўирин талабларини қабул қилмайди
-
Эрон парламенти раиси Муқаддас мудофаа
Эрон парламенти раиси Муқаддас мудофаа эронликлар ноўрин талабаларни қабул қилмаслигини бутун жаҳонга маълум этди деб айтди
Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Эрон жануби ғарбида жойлашган Ёсуж шаҳрида ўтказилган Каҳгилуя ва Бўйраҳмад вилоятининг 1880 нафар шаҳидлари хотирасини улуғлаш Конгрессида Эронга қарши Ироқнинг БААС режимининг 8 йил давомидаги ваҳшиёна уруши жараёнида эронликлар қаҳромонлик ва матонат билан бутун дунёга куч қудратини кўрсатиб беришди. Эрон шунингдек эронликлар билан зўравонлик ва қўпол сўзлар билан муомала қилиш ва муносабатда бўлишни имкони йўқлигини исботлаб берди деб қўшимча қилди.
Али Лорижоний шунингдек Эрон давлатига зарба бериш мақсадида Ғарб давлатларини Ўрта Шарқ минтақасида фитна ва низо солишни давом эттираётгангига ишора қилиб, Ироқ ва Афғонистонга қарши ҳужумлар, ҳамда сионистик режимини Ливан Ҳизбуллоҳига қарши 33 кунлик уруши ҳам Эронга шикаст бериш ва зарар етказиш мақсадида амалга оширилганди, аммо Ғарб даватларининг ушбу ёвузликка асосланган лойиҳаларининг барчаси самарасиз қолди деб аниқлик киритди.
Эрон парламенти раиси ўз сўзларида Муқаддас мудофаанинг асосий самараси ҳам Эронда ҳукм сураётган бугунги хавфсизлик ва осоишталик эканлигига тўхталиб, Эрон минтақада буюк ва муҳим имкониятларга эгадир. Бу ютуқлар ҳам Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг ҳидоятлари туфайли қўлга киритган деб қайд этди.