Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом-хатиби Ол Халифа режимининг ҳокимлари АҚШ ва Англия томонидан бошқарилиб, Баҳрайн халқига қарши ношойиста муносабатда бўлаётганлигини айтди.
Эрон Радиосининг хабарига кўра, Теҳрон жума намози имом-хатиби Баҳрайндаги сўнгги ўзгаришлар ва бу мамлакатнинг юқори мартабали руҳонийси шайх Исо Қосимнинг фуқароликдан маҳрум этилишига ишора қилиб, Баҳрайндаги мустабид ва диктатор ҳокимлар мамлакат халқига қарши ҳар қандай жиноятларни содир этаётганлигини қўшимча қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кўплаб моддаларга мутобиқ бирор ҳукумат ўз фуқаросини фуқароликдан маҳрум этишга ҳуқуқи йўқ, аммо Ол Халифа режими диний олимни фуқароликдан маҳрум этган ва бу афсусланарли ҳолдир, деди Оятуллоҳ Хотамий.
Теҳрон жума намози имом-хатиби Баҳрайн халқига ғалабага эришгунга қадар қаршилик кўрсатиш йўлини давом эттириш кераклигини тавсия қилди.
Оятуллоҳ Хотамий БМТ Пан Ги Мунннинг Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг ижро этилиши борасидаги ҳисоботини адолатсиз деб атади ва сионистларнинг босими билан ҳисобот тайёрловчи ва Арабистонни инсон ҳуқуқларини бузувчи ҳамда Яманда бегуноҳ болаларни ўлдирувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқариш учун Арабистондан пул олган Бош котибдан бундан ортиғини кутиш мумкин эмаслигини айтди.