Генерал Сулаймоний: Европа давлатлари террористларни ҳимоя қилгани сабаб жиддий муаммоларга дуч келган
Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус ҳарбий кучлари бўлинмаси қўмондони Европа давлатлари минтақада террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишаётгани туфайли кўп муаммоларга дучор бўлишган деб айтди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус ҳарбий кучлар бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний Теҳрон шаҳрида ўтказилган генерал Ҳусейн Ҳамадонийнинг шаҳид бўлганлигининг биринчи йиллигига бағишланган маросимда сўзлаган нутқида, бугунги кунда такфирий террористлар барча фронтларда мағлуб бўлишмоқда. Сурия халқи эса ўз давлатини ҳимоя қилишлари билан янги -янги ғалабаларга эришмоқдалар деб қўшимча қилди.
Генерал Сулаймоний ҳам марказини Сурия ташкил этадиган муқовамат ва қарши кураш арсасини Эрон билан алоқаси ислом душманларини кўп муаммоларга дучор этанлигини таъкидлаб, Эрон Исломий Инқилобига зарар етказиш мақсадида айрим режимлар ва зўравон қудратлар томонидан такфирий -террористик гуруҳлар ташкил этилган деб аниқлик киртитди.
Сулаймоний ўз сўзларида Эрон давлатини террорчилик гуруҳлар хусусан Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб бориши минтақа ва бутун дунёни хавфли бир фожеадан нажот берди . 5 йил давомидаги босимлар ва қамалдан Сурия давлати бутун жаҳонга бу мамлакатдаги қуролланган гуруҳлар террорчи эканлигини исботлаб берди деб таъкидлади.