Эрон темир йўл орқали Марказий Осиёниннг 3 мамлакати билан боғланади
(last modified Wed, 19 May 2021 10:43:29 GMT )
май 19, 2021 15:43 Asia/Tashkent
  • Эрон темир йўл орқали Марказий Осиёниннг 3 мамлакати билан боғланади
    Эрон темир йўл орқали Марказий Осиёниннг 3 мамлакати билан боғланади

Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон темир йўл масъуллари ва вакиллари видеконференция орқали ўтказилган йиғилишда Эрон ва Марказий Осиёнинг 3-та мамлакат ўртасида темир йўл алоқаларини фаоллаштиришни муҳокама қилишди.

Ушбу видеоконференцияда  Эроннинг Қирғизистондаги элчиси Саъид Харрозий сўзлаган нутқида транспорт, айниқса темир йўл транспорти масаласи Эроннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносаатларидаги энг муҳим мавзулардан биридир ва Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро алоқа жуда кўп ва хилма-хил бўлиши учун товарларни экспорт ва импорт этиш имконияти осон ва арзон нархларда таъминлаш мақсадида қарорлар қабул қилишлари тўғри келади деб изоҳлади.

Қирғизистоннинг Эрондаги элчиси Авазбек Абдураззоқов ҳам яқинда Қирғизистон экспертлар делегациясининг Эронга ташрифи ва Эроннинг порт ва темир йўл иншоотларини кўриб чиқишганига тўхталиб, Бишкек давлатининг Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон в Қирғизистоннинг янги коридорларидан товарларни импортва экспорт этишда фойдаланишга ёндошишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик компанияси раиси ўринбосари Акмал Камолов ҳам бу суҳбат чоғида транспорт йўналишлари коридорининг кенгайиши Ўзбекистон учну манфаатли бўлгани ва Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон в Қиғизистон коридорини олқишлашишини маълум қилди.

У ўз сўзларида Эрон томонидан синов поездинининг ишга туширишини олқишлаб ушбу соҳада мавжуд муаммолар ва проблемаларни ўрганиш учун ушбу соҳада ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.

Видеоконференция якунида, мамлакатлар темир йўллари масъуллари имкон қадар тезроқ ишчи гуруҳ тузишга ва мавжуд тўсиқларни ўрганишда ва эксперт ечимларини тақдим этишда керакли қарорларни қабул қилиш учун натижани тақдим этишга келишиб олишди.