Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6160-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби жаҳоннинг барча мусулмонларидан жаҳон мустабидларининг золимона сиёсатлари остида қолган халқларни озод этиш учун муносиб шароит яратишларини истади
(last modified 2018-08-22T17:47:58+00:00 )
октябр 07, 2016 18:18 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатиби жаҳоннинг барча мусулмонларидан жаҳон мустабидларининг золимона сиёсатлари остида қолган халқларни озод этиш учун муносиб шароит яратишларини истади

Теҳрон жума намози имом хатиби жаҳоннинг барча мусулмонларидан Имом Ҳусайн (а)нинг йўл-йўриқларига ва кўрсатмаларига эргашиш билан ҳамда Ошуро ҳаракатини давом эттириб, жаҳон мустабидларининг золимона сиёсатлари остида қолган халқларни озод этиш учун муносиб шароит яратишларини истади. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний Имом Ҳусайн (а)нинг шаҳид бўлган кунларининг ҳамда Ошуро ва Тосуойи Ҳусайни яқинлашиб келиши муносабати билан таъзия билдириб, жаҳоннинг эркин фикрловчи ва мусулмонларининг Карабалода Шаҳидлар саййиди ва ёронларининг жонкуярлиги ва фидокорлиги ҳамда озодлик учун интилишидан намуна олиш билан, ушбу улуғ Имомнинг озодлик учун ҳаракатини ва инсонларни бахт саодатга ҳамда эзгуликка етишлари учун саъй-ҳаракатларини давом эттиришларига умидворлик билдирди. Теҳрон жума намози имом хатиби Араб реакцион мамлакатларининг Ислом душманларининг жумладан Америка ва Сионистик режимнинг минтақадаги фитна келтириб чиқарувчи сиёсатлари ва ғаламизликлари билан ҳамроҳ бўлишганидан афсусланиб шундай айтдики, эндиликда исломий диёрлар уйғонишди ва уларнинг шум режаларининг амалга ошишига монеълик қилиш учун ҳушёр бўлишлари керак. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муваҳҳедий Кермоний Эрон халқи Американинг ўз ваъдаларини ижро этишига ишонмаслиги айтди. Негаки, АҚШ тарих давомида фақат бузғунчилик билан шуғулланиб келганлиги кўп бора ўз тасдиғини топган.