Инқилоб раҳбари Фаластин гуруҳларини сионистик режим устидан қозонган ғалабалари билан табрикладилар
Эрон Ислом Инқилобининг олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Фаластин қаршилик гуруҳларига сионистик режимга қарши олиб борган 12 кунлик урушдаги ғалабалари билан табрик мактуби йўлладилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари матбуот ишлари бўйича идоралари сайтининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари ушбу баёнотларида, Фаластиннинг жасур ва ғайратли ёшлари, Ғазо бўлгасидаги қаҳрамон ва бардошли қаршилик гуруҳлари ва халқига саломлар йўллаб, фаластинлик мужоҳидларга ғалаба ва обру-иззатни ато қилгани учун Худованди таборак ва таоллога шукроналар айтмаман. Худованди таоло даргоҳидан азизлари шаҳид бўлган инсонларнинг мажруҳ қалбларига сабр тилаб, шаҳидлар руҳларига раҳмат ва башорат, шунингдек зарар-жароҳат олгаларга шифо тилайман. Қаршилик гуруҳлар ва барча фаластинликларни босқинчи сионистик режим устидан ғалаба қозонганлари билан чин дилдан табриклайман деб таъкидладилар.
Ул Ҳазрат ушбу бир неча кун ичидаги синовлар Фаластин халқининг обру- эътиборини баланд кўтарилиши ва уларга фахр ифтихор яратилишига сабаб бўлганига тўхталиб, ваҳший ва йиртқичларга ўхшайдиган душман фаластинликлар қаршисида тура олмаслигини била олди деб изоҳладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг ушбу баёнотларида Қуддус ва Ғарбий соҳил, Ғазо халқи, 48 йилда босиб олинган ва бошқа лагерлар билан ҳамкорликлари ва ҳамдиллиги фаластинликларнинг келажакдаги стратегиясини яққол кўрсатди. Ушбу 12 кун ичида босқинчи сионистик режим катта жиноятлар айниқса Ғазода буюк жиноятлар содир этди ва Фаластиннинг бирлашган қўзғолонларига қарши тура олмаслиги сабабли шармандали ва ақлдан озган ҳатти- -ҳаракатларини амалга ошириб, Халқаро ҳамжамият олдида бутунлай шарманда бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари сионистик режим ушбу буюк жиноятлари билан нафақат ўзи балки ўзининг ҳимоячилари айниқса АҚШни Халқаро миқёсида янада обрусизланиб кетиши ва дунё аҳолисини унга нисбатан нафратини ошишига замин яратди.Сионистик режимининг ваҳшиёна жиноятларини давом эттириши ҳамда ўзи оташкесимни таклиф қилгани ҳам, бу босқични режимни қаттиқ мағлуб бўлганининг бошқа далилларидан эди. У мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди деб келтирилган.
Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзларининг боқша қисмида ёвуз сионистик режим янада заифлашиб бораётганини таъкидлаб, фаластинилк ёшларнинг тайёрлиги ва мужоҳид гуруҳларининг ўз кучларини намойиш этгани шунингдек доимий равишда кучарнинг ҳатти -ҳаракатлари Фаластинни кундан-кунга кучлироқ қилиб босқинчи душманни кундан -кунга заифлашиб боришиги сабаб бўлмоқда деб айтдилар.
Ул Ҳазрат можарони бошлаш ва уни тўхтатиш вақти фаластинлитк жиҳодчи ва сиёсий раҳбарларининг ихтиёрига боғлиқ эканлиги аммо майдонда қудратни намоийш этиш ва тайёргарликларни тўхтатмаслик зарурлигига ишора қилиб, Шайх Жарроҳнинг босқинчи сионистик режим ва сионистик шаҳарчларда яшайдиганларни зўравонликлари ва босқинчилиги қаршисида тура олишининг тажрибаси жасур Фаластин халқинниг доимий кўрсатмаси бўлиши лозим деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари ислом дунёсини Фаластин масаласи учун тўлиқ жавобгар ва диний бурчларига эга эканлигини баён этиб, ушбу шаръий ҳукмни сиёсий ақл ва ҳукмронлик тажрибалари ҳам тасдиқлайди ва ҳам таъкидлайди, мусулмон давлатлари Фаластин халқини ҳамматомонлама - ҳарбий, молиявий жиҳатлардан, инфратузилмаларини қайта қуриш айниқса Ғазони қайта қуришда аз тойидил ҳимоя қилиш учун интилишлари шарт ва зарур деб буюрдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий фаластинликларга йўлллаган хатларининг бошқа қисмида мусулмон халқининг талаби ва изланишини ушбу диний ва сиёсий талабни қўллаб- қувватлашнинг омили эканлигини айтиб, мусулмон хақллари уни ўз ҳукмдорларидан талаб қилишлари керак ва халқларнинг ўзлари имкон қадар молиявий ва сиёсий ёрдам беришга масъулдирлар деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муззам раҳбари сўзлари якунида яна бир муҳим вазифа эса террорчи ва қонхўр сионистик режимни жазолаш масаласини кўриб чиқиш эканлигини таъкидлаб, барча ўйғонган виждонлар бу 12 кун ичида фаластинлик болалар ва аёлларни оммавий қирғин этишда содир этилган даҳшатли жиноят омиллари жазосиз қолмаслиги кераклигини истайдилар. Сионистик режимнинг барча жиноятчилари айниқса Нетаняҳу дек жиноятчи, Халқаро ва мустақил судлар томонидан таъқиб қилиниб жавобгарликка тортилиши шарт ва зарур. Албатта бу илоҳий куч- қудрат билан амалга оширилади деб эълон этдилар.