Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 26 May 2021 10:19:31 GMT )
май 26, 2021 15:19 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 163 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 79 минг нафар 219 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10  минг 468 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 865 минг 864 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 379 мингу 139 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача дунёда 168 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олган ва бу вирусдан 3 миллион 500 минг нафар вафот этган.

Ёрлиқ