Муҳаммаджавод Зариф Ереванда Арманистон президенти билан мулоқот қилди
(last modified Thu, 27 May 2021 06:04:38 GMT )
май 27, 2021 11:04 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф Ереванда Арманистон президенти билан мулоқот қилди
    Муҳаммаджавод Зариф Ереванда Арманистон президенти билан мулоқот қилди

Эрон ТИВ раҳбари ва Арманистон президенти билан учрашганида икки мамлакат қизиқадиганлар мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон ТИВ матбуот хизмат идорасининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ереван шаҳрида Арманистон президенти  Армен Саркесян билан учрашганида  Эроннинг минтақадаги тинчлик ва барқарорлик содиқлигини таъкидлаб, икки халқ ўртасидаги дўстона ва тарихий муносабаларига тўхталиб ўтди.

Эрон ТИВ раҳбари  Эроннинг қўшни давлатлар билан низоларни ҳал қилиш бўйича саъй- ҳаракатларига  ёрдам беришга тайёрлигига ишора қилиб, минтақадаги давлатларни ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш муҳимлигини қўшимча қилди.

Арманистон президенти Армен Саркесян ҳам  Эрон ва Арманистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш муҳимлигини баён этиб, Арманистон Эронни ишончли шерик ва дўст деб билишини маълум қилди.

Учраушувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш учун мавжуд имкониятларидан фойдаланиши зарур деб ҳисоблашди.

Эслатиб ўтамиз кеча Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Боку шаҳрида ташрифидан кейин  Ереванга сафар қилди ва  Арманистон  Бош вазир ва ТИВ раҳбари расмийлари  билан учрашиб мулоқот қилди.

 

Ёрлиқ