Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 28 May 2021 11:46:13 GMT )
май 28, 2021 16:46 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 184 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 79 минг нафар 568 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10  минг 253 нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан 1532 нафари касалхоналарга ётқизилди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 886 минг 111 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 410 мингу 252 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача дунёда 169 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олган ва бу вирусдан 3 миллион 526 минг нафар вафот этган.

Ёрлиқ