июн 01, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • Қолибоф кўпқирралик сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва бирёқлама сиёсатларга қарши туришни таъкидлади
    Қолибоф кўпқирралик сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва бирёқлама сиёсатларга қарши туришни таъкидлади

Эрон парламенти раиси бирёқлама сиёсатларга қарши чиқиш ва кўпқирраликликни ҳимоя этишни Эрон парламентининг муҳим ва устувор йўналишларидан эканлигига тўхталиб, Эрон давлати дунёнинг турли минтақалари билан ташқи алоқалардаги мувозанатни сақлаш билан бирга барчамиз яшайдиган Осиё қитъаси ва тарихий, цивилизацион ва диний қўшниларга алоҳида эътибор қаратади деб қўшимча қилди.

Исно ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти спикери Муҳаммадбоқир  Қолибоф  Покистонда бўлиб ўтган ЭКО- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар парламентлари Ассамблеяи 2 чи конфенциясини очилишида EKO парламенти ассамблеяси бизга аъзо давлат халқлари вакиллари  сифатида  самарали, ҳуқуқий ва меъёрий қўллаб-қувватлаш орқали бу ташкилотининг юксак мақсадларига эришишда ҳукуматларимизга ёрдам бериш имкониятини берди.

Қолибоф шунингдек,  ҳозирги аср Осиёга тегишлидир ва Эрон ислом республикаси дунёнинг турли минтақалари билан ташқи алоқаларда мувозанатни сақлаб туриб, қўшниларимизга ва биз яшайдиган тарихий, цивилизацион ва диний Осиё қитъасига алоҳида қарашга эгамиз деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси, Фаластин масаласига ҳам тўхталиб, сўнги кунларда дунё сохта сионистик режимнинг фаластинликларга хусусан фаластинлик бола ва аёлларига қарши ваҳшиёна жиноятларни такрорланаётганига гувоҳ бўлди.

 Фаластин халқини босқинчи сионистик режим ҳужумлари қаршисида 12 кун давом этган муқовамат жараёнида  дунё халқлари, мамлакатлари ва кўплаб исломий мамлакатлар  турли шаклларда Фаластин қаршилик гуруҳлари ва халқини қўллаб- қувватлашди.

 Мамжидулақсо яъне мусулмонларнинг биринчи қибласи ва Қуддусни яҳудийлаштиришга қаратилган сионистик режимнинг  жиноятлари қаршисидаги фаластинликларнинг тура олиши ниҳоят босқинчи сионистик режимни мағлу бўлиши ва оташкеим ўрнатиш  таклифи билан чиқишига олиб келди.

 

Ёрлиқ