июн 03, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари ҳамкорлик ҳужжатлар имзоладилар
    Эрон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари ҳамкорлик ҳужжатлар имзоладилар

Эрон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш тўғрисидаги ҳамкорлик меморандум имзоладилар.

Эрон талабалари ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра,  Эрон ва Тожикистон ички ишлар вазирлари  ўртасида ўзаро англашув меморандумни имзоланиши билан,  икки мамлакат уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, экстремизм ва террорзимга қарши кураш соҳасида ҳам полиция кадрларни тайёрлаш, тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчилар а алмашуви шунингдек савдо -сотиқ фаолиятлари соҳасида ҳамкорликларини бошлайдилар.

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумни имзоланганидан кейин ҳамкорлик  ҳужжат алмашуви ортидан Эрон ички вазири Абдуризо Раҳмоний Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода билан суҳбатида  албатта ушбу келишувлар хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданият иқтисодиёт ва савдо соҳалардаги алоқаларини кенгайтиришда самарали бўлади деб таъкидлади.

Эрон ички ишлар вазири ўз сўзларида Эрон ва Тожикистон икки мамлакатнинг савдо ва иқтисодий алоқаларини кенгайтириш учун ушбу келишувларни амалга ошириш мақсадида констуктив ишлашлари лозим деб изоҳлади.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ҳам имзоланган меморандум ва ҳамкорлик ҳужжатларни икки мамлакат ўртасидаги барча соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришига сабаб бўлишига тўхталиб, ушбу келишув келажакда  ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун асос бўлади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ