Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳодатлари йиллиги муносабати билан тасаллият билдирамиз!
Бугун якшанба 2021 йил 6-июнь, 1442 йил шаввол ойининг 25-кунига, Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлганлиги йиллигига тўғри келади.
Имом Жаъфар Содиқ /а/ ўзининг муборак ҳаёти давомида буюк илмий ва маданий ҳаракатни бошладилар ва шиалар мактабининг илмий асосларини мустаҳкамладилар.
Исломга қарши бузғунчи фикрлар соф ислом йўлида катта хавф туғдирган пайтларда Имом Жаъфар Содиқ /а/ ўзининг илмий ҳаракатлари билан исломга қарши фикрларни тарқатилиши олдини олишга муваффақ бўлдилар.
Ул зот ислом ҳақиқатлари ва диний рационализм асосида буюк ҳаракатни йўлга қўйиш учун шиалар мактабини ташкил этишда кўплаб қийинчиликларга ҳам дуч келишганди.
Имом Содиқ /а/ нинг суҳбатларии ва мунозаралари, сўзларининг мантиқий қудрати , фикрлаш ва диний шубҳаларга жавоб беришлари ҳам шиа мактабини тиклашда жуда муҳим рол ўйнгади.
Эрон телерадиокомпанияси ҳам Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ нинг шаҳодат йиллиги муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.