"Sputnik V" вакцинасининг тўққизинчи партияси Эронга етиб келди
Россиянинг "Sputnik V" вакцинасининг тўққизинчи партияси Эронга етиб келди.
Эрон Press янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Россиянинг "Sputnik V" вакцинасининг тўққизинчи партияси кеча, пайшанба куни Mahan Airlines авиаширкати билан Теҳронга етиб келди.
Ушбу жўнатма таркибига 100000 дозали "Sputnik V" вакцинаси киради. Ҳозирга қадар Россиядан тўққиз босқичда Эронга 920 минг дозада вакцина юборилган.
Икки томон ўртасида имзоланган икки миллион дозалик "Sputnik V" вакцинаси битимидан ташқари, Эрон ва Россия 30 миллион кишини тўлиқ эмлаш учун 60 миллион дозали ваксина шартномасини имзоладилар ва шартномага асосан жорий йил охиригача Эронга бу миқдордаги ваксина юборилади.
Вакцинани жўнатиш билан бир вақтда Эронда ""Sputnik V" вакцинасини қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиш босқичига ўтди ва ҳозирга қадар Эроннинг иккита компанияси вакцина ишлаб чиқариш ҳужайраларини муваффақиятли етиштирдилар ва тез орада қўшма ишлаб чиқариш бошланади.