Эроннинг "Сov Iran Barakat" коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга лицензия берилди
(last modified Mon, 14 Jun 2021 10:34:30 GMT )
июн 14, 2021 15:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг
    Эроннинг "Сov Iran Barakat" коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга лицензия берилди

Эрон ССВ вазири Эронда ишлаб чиқарилган "Сov Iran Barakat" коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланиш учун лицензия берилганини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича  Эрон соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири Саъид Намакий  ўз сўзларида бугун Эрон мамлакатида ишлаб чиқарилган "Сov Iran Barakat" вакцинаси учун рухсат берилди ва Постур вакцинаси учун лицензия келаси ҳафта берилали деб қўшимча қилди.

Намакий шунингдек  Постур вакцинаси ёзма делоларида иккита нуқсонга эга ва кейинги ҳафта фойдаланиш учун лицензияга эга бўлади ва яқин келажакда Розий ва Фахро вакциналари ҳам  ишлатиладиган вакциналар рўйхатига қўшилади деб таъкидлади.

Эрон ССВ раҳбари ўз сўзларида, мамлакат ичкарисидаги потенсиалини ҳисобга олиб, Эроннинг барча аҳолиси жорий йилнинг куз фасли охирига коронавирусга қарши вакцина билан эмланади деб аниқлик киритди.

Эронлик тадқиқотчилар томонидан  "Сov Iran Barakat" номли биринчи коронавирусга қарши вакцинасини клиник синовининг биринчи босқинчи ўтган йилнинг 29 декабрида бошланди.

Эронлик олимлар ва мутахассислар Оқ уй томонидан қилинган шафқатсиз ва ғайриинсоний санкцияларга қарамай, коронавирусга қарши бир нечта турдаги вакциналарини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди.

 

Ёрлиқ