июн 18, 2021 10:06 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикасида 13 -чи президент сайловлари Теҳрон вақти билан бугун соат 7:00 да бошланди.

Муҳсин Ризоий Мирқоид, Сайид Иброҳим Раисий, Сайид Амирҳусейн Қозизода Ҳошимий ва Абдуносир Ҳимматий бугун жума куни бўлиб ўтаётган  Эронннинг 13-чи президент сайловларидаги 4 номзод ҳисобланади.

Ўтган кунларда  Алиризо Зоконий, Муҳсин Меҳрализода ва Саъид Жалилий 13- Эрон президентлик сайловларидан воз кечишганди.

Бугун президент сайловарда 59,3 миллиондан зиёд эронликлар овоз бериш ҳуқуқига эгалар.

Эрон пезидентлик сайловлари  бир вақтнинг ўзида  101 мамлакатда ва Эрондан ташқаридаги  450 та овоз бериш участкаларида ўтказилади.

Эрон Маданият ва исломий иршод вазири ўринбосари Муҳаммад Худодийнинг айтишича,  220 дан ортиқ Халқаро ОАВнинг 500 дан ортиқ хорижий мухбирлари Эрон президент сайловларини ёритишмоқда.

Бугун 13-чи президент сайлвлари билан бир вақтда Эроннинг шаҳар ва қишлоқлари исломий кенгашларининг 6-чи сайловлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ёрлиқ