июн 18, 2021 19:30 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Жанубий Кореядаги элчиси: Сайловларда қатнашиш Эроннинг қудратини  кўрсатади

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Жанубий Кореядаги элчиси:  Халқнинг сайловларда иштирок этиши Эроннинг қудратини намойиш этади.

ИРНА-нинг хабар беришича, Эроннинг Жанубий Кореядаги элчиси Саид Бодомчи   Шабистарий жума куни Сеулдаги Эрон элчихонаси ҳузуридаги сайлов участкасида 13-президентлик сайловида овоз берганидан кейин   деди: "Тақдирни белгилаш учун сайлов қутиларига ташриф буюриш, мамлакат иқтидори, халқ иродасининг  ҳамда Эрон Ислом Жумҳуриятида диний демократиянинг намоён бўлишидир.

Жанубий Кореяда яшовчи эронликларнинг 13-Президентлик  сайловида овоз бериши  пойтахт Сеулдаги Эрон Ислом Жумҳуриятнинг элчихонасида жойлашган сайлов участкасида маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 (Теҳрон вақти билан соат 3:30) да бошланди.  

Эронда президентлик  сайловининг ўн учинчи босқичи Теҳрон вақти билан бугун, жума куни эрталаб соат 7 да бошланди.

Ушбу сайлов  133 мамлакатда бир вақтнинг ўзида 5 қитъада 234 сайлов участкасида ўтказилади.

 

 

Ёрлиқ