Инқилоб Раҳбари Эрон президент сайловларида халқнинг қизғин қатнашгани муносабатида баёнот бердилар
(last modified Sat, 19 Jun 2021 10:37:03 GMT )
июн 19, 2021 15:37 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари Эрон президент сайловларида халқнинг қизғин қатнашгани муносабатида баёнот бердилар
    Инқилоб Раҳбари Эрон президент сайловларида халқнинг қизғин қатнашгани муносабатида баёнот бердилар

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари кеча Эронда бўлиб ўтган президент сайловларида эронликларнинг кенг қамровли ва қувончли иштирокини юқори баҳоладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий кеча бўлиб ўтган президент сайловларида эронликларни кенг қамровли ва қувончли иштироки муносабатидаги баёнотида,  сайловларда буюк ва  асосий ғолиб ҳам  Эрон халқи эканлигини маълум қилишди.

Ул зот айрим  томонларнинг яшаш қийинлиги борасидаги шикоятлари, одамларни иштирок этишдан узқолаштиришга уринишлар ва пандемия каби муаммолар ҳам халқнинг овоз бериш участкларига келишларига  халал етказа олмайдиганини таъкидлаб,  халқ томонидан сайланган келаси президент ва  кенгашлар аъзоларига хитобан,  ватанга ва миллатга  хизмат қилиш имкониятини қадрланг ва Худо буйруқларини доимо ёдларингизга сақланг деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари  18 июнь сайловларида буюк , кенг -қамровли ва ҳайратланарли иштироклар  халқ шарафига яна бир ёрқин саҳифани қўшди. Сайлавчиларнинг фаоллигини қандай тарзда камайтириш мумкин бўлган омиллар борасида  мамлакатимиздаги сайлов участкаларида сизнинг жамоаларизининг ажойб иштироки ва ажойб  манзаралари, сизларнинг жиддий азм- иродангиз ва сергак  қалбларингиздан далолат беради деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, кечанги сайловларнинг буюк ғолиби Эрон миллати эди. Эрон миллати душманларнинг ёлланма ОАВлари тарғиботлари ва жиноятчилари ва нопокларнинг васвасалари қаршисида яна бир   бор тура олишди ва мамлакатнинг сиёсий майдонида қатнашишини исботлаб беришди деб эълон қилишди.

Ул Ҳазрат Эрон миллатига берган ютуқлари ва Эрон ва Исломий жумҳуриятга кўрсатган раҳмат ва муҳаббати учун Қодир Худога шукроналар айтаман ва Эрон халқини табриклайман деб баён этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  халқ томонидан президент сайловлари ва кенгашлар сайлволарда сайланган шахсиятларни ҳам табриклаб уларга бундай содиқ халқ қадрига етиш зарулигини ҳам эслатдилар.