Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 136 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 83 минг нафар 101 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 485 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 105 минг 620 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 760 мингу 229 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 22 миллион 321 минг 457 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.