Эрон Атом энергияси ташкилоти биноларидан бирига қарши ҳужум амалиёти мувафаққиятсиз тугади
-
Эрон Атом энергияси ташкилоти биноларидан бирига қарши ҳужум амалиёти мувафаққиятсиз тугади
Бугун эрталаб Эрон Атом энергияси ташкилоти биноларидан бирига қарши бузғунчи ҳужум муваффақиятсиз тугади ва бу ҳужумда моддий ва инсоний зарар етказилмади.
Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилотига қарашли биноларни муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар туфайли бугуни эрталабки бузғунчи ҳаракат бинога зарар етказмасдан тўхтатилди.
Хавфсизлик ва мудофаа муассасаларининг Эроннинг тинчликпарвар ва ядровий фаолиятага зарба бериш учун саботаж чораларини аниқлаш ва унгаа қарши курашдаги ҳушёрлиги туфайли бу ҳужум Эрон ядро дастурининг давом этишига халақит бера олмади.
Ушбу ҳодиса қандай содир бўлганлиги ва унинг сабабларини аниқлаш масаласи масъул идоралар томонидан текширилмоқда.