июн 25, 2021 14:31 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари бугун жума куни эрталаб " "Сov Eron Barakat" ваксинасининг биринчи дозаси билан эмландилар ва биз ушбу миллий шарафни ҳурмат қилишимиз керак деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун жума куни "Сov Eron Barakat" ваксинасининг биринчи дозаси билан эмланганларидан сўнг ўз билимлари, тажрибалари ва амалий ҳаракатлари билан ушбу миллий шарафдан баҳраманд қилган мутахассиларга ташаккур билдириб, уша аввалдан мен Эронга мансуб бўлмаган ваксинани ишлатишни истамаган эдим, шунинг учун Эрон ваксинасини кутаман, чунки биз ушбу миллий шарафни улуғлашимиз керак ва агар ичкарида профилактика ва даволаниш имконияти мавжуд бўлса нама учун буни ундан фойдаланмайли? деб таъкидладилар.

Ул ҳазрат албатта керак бўлган вақтдахорижий ваксиналарни Эронда ишлаб чиқарилган ваксиналар билан бир қаторида фойдаланиш муаммо туғдирмайди, аммо биз Эрон ваксинасини ҳурмат қилишимиз ва меҳнатсевар ва ушбу ваксинани ишлаб чиқаришда фаол бўлган барча ёш олимларга ва ваксиналар ишлаб чиқарадиган бошқа марказларга миннатдорчилик билдиришимиз керак,-деб қўшимча қилдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон ваксинасини қўллашни талаб қилишдан ташқари, мен ваксинани ўз навбатида олиш кераклигини ва бугунги кунда Худога шукр, 80 ёшдан ошган одамлар ва менинг тенгдошларим аксарияти эмлашни қабул қилишди,-деб айтилар. 

Шунингдек, ул ҳазрат илмий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ваксиналар билан боғлиқ бўлган мақолаларни нашр этиш зарурлигини таъкидлаб, ваксиналарни кучли, тез ва ўз вақтида ишлаб чиқариш билан бир қаторда сизнинг буюк ишингиз ҳақида дунё аҳли билиши учун илмий ҳужжатлар ва мақолаларни тайёрланг ва нашр этинг,-деб эслатиб ўтдилар.  

"Сov Eron Barakat" ваксинаси ёш эронлик тадқиқотчилар ва олимлар сайъ-ҳаракатларининг самарасидир.  

Ушбу ваксинадан фойдаланиш учун лицензияни олган ҳолда, Эрон дунёдаги коронавирусга қарши ваксинани ишлаб чиқарилган олтита мамлакатларнинг бирига айланди. 

Ёрлиқ