Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 25 Jun 2021 11:53:15 GMT )
июн 25, 2021 16:53 Asia/Tashkent
  •    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 115 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 83 минг нафар 588 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 820 нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан 1 минг 397 нафари касалхоналарга ётқизилди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 150 минг 949 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 809 мингу 595 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача  дунёда 180 миллион инсонлар коронавиурсга мубтало бўлган ва улардан 3 миллион 917 нафари вафот этган.

Ёрлиқ