Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
июн 26, 2021 15:01 Asia/Tashkent
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 123 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 83 минг нафар 711 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 43 нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан965 нафари касалхоналарга ётқизилди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 157 минг 983 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 822 мингу 704 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.