Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 142 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 84 минг нафар 127 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 717 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 192 минг 809 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 862 мингу261 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 23 миллион 538 минг 876кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 904 минг 451 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 1 миллион 481 минг 10 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,907 минг 914 дозани ташкил қилади.