Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 165 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 84 минг нафар 792 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 781 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 254 минг 818 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 926 мингу 266 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 23 миллион 967 минг 488 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 463 минг 565 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 1 миллион 988 минг 380 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 6 миллион,451 минг 945 дозани ташкил қилади.