Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 136 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 85 минг нафар 397 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 23 минг 391 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 327 минг 526 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 981 мингу 19 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 24 миллион 276 минг 402 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 517 минг 607 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 90 минг 510 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 6 миллион, 608 минг 117 дозани ташкил қилади.