Теҳронда бошланган Евроосиёнинг ихтисослашган кўргазмасида Эроннинг экспорт имконияти таништирилмоқда
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо компаниялар иштирокида Эронда биринчи ихтисослашган кўргазмаси 9-13 июль кунлари Теҳрондаги халқаро кўргазмаларнинг доимий маҳаллида бўлиб ўтмоқда.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эронда бўлиб ўтаётган Евроосиё ихтисослашган кўргазмасида Россиянинг 30 компанияси, Қирғизистоннинг 30 компанияси, Арманистоннинг 10 дан ортиқ компанияси, Қозоғистоннинг 10 дан ортиқ компанияси, Беллоруссиянинг компаинялари, шунингдек Эроннинг бир нечта шикрат ва компаниялари қатнашмоқда. Бу компаинялар турли соҳадаги ўз ютуқларини намойиш этишмоқда.
Теҳронда бўлиб ўтаётган Евроосиё ихтисослашган илк кўргазмаси, Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг экспорт имкониятларини шунингдек савдо шерикларини кенгайтириш имкониятини эълон қилди.
Эрондаги Евроосиёни илк ихтисослашган кўргазмаси, 4 кун давоимда соат 10:00 дан 18:00 гача Теҳрон халқаро кўргазмасининг доимий маҳаллида коронавирус касаллиги бўйича жорий этилган соғлиқни сақлаш протоколларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда. Кўргазмада шунингдек ишбилармонлар, саноат соҳаси етакчилари ва бошқа манфаатдор томонлар қатнашмоқда.