Зариф Словения Бош вазирининг қабул қилиб бўлмайдиган позициясини қоралади
Эрон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатида, Мунофқин террорчи гуруҳчасининг виртуал йиғилишда Словения Бош вазирининг қабул қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракатини кескин қоралади.
ИРНА ахборот агенлигининг хабар қилишича, шанба куни Словениянинг Европа Иттифоқини раислик қилаётганидан суиистеъмол қилиб, бу мамлакат бош вазирининг Мунофиқин террорчи гуруҳчасининг виртуал йиғилишда қатнашиши ва асоссиз иддаолар қилиши ортидан Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф кеча Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича юқори вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатида, Словения Бош вазирининг қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракатларини қоралаб, бу хусусда Европа Иттифоқининг позициясини ойдинлаштиришини сўради.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича вакили ҳам бунга жавобан афсуланиб билдириб, Словения Бош вазирининг йиғилишида айтилган сўзлар ҳеч қандай тарзда Европа Иттифоқининг Эрон ислом республикасига нисбатан позицияси эмас деб қўшимча қилди.
Боррел шунингдек, Европа Иттифоқининг позиция фақат кенгаш президенти ва олий вакил томонидан фақат вазирлар даражасида баён этилади ва Словения бош вазири Janez Yanshaнинг сўзлари Европа Иттифоқи потенсиалида келтирилмаган деб аниқлик киритди.
Словениянинг Теҳрондаги элчиси ҳам кеча Эрон ТИВ- ига чақиртирилиб унга Эроннинг қаттиқ норозилик нотаси топширилди. Бу чақиртириш жараёнида унга Словения ҳукуматига имкон қадар тезроқ тушунтириши тақазо этилиб Эроннинг зарурий жавобини кейинроқ эълон этилилиши ҳам маълум қилинди.