Эрон ТИВ делегацияси Сурия ташқи ишлар вазири билан учрашиб маслаҳаташди
-
Эрон ТИВ делегацияси Сурия ташқи ишлар вазири билан учрашиб маслаҳаташди
Сурия ТИВ раҳбари Эрон ТИВ-нинг юқори мартабали делегацияси билан учрашди.
Эроннинг Хабарнигрони жавон сайтининг хабар қилишича, Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Ал-Миқдод Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Ризо Нажафий бошчилигидаги юқори мартабали делегация билан мулоқот ўтказди.
Бу учрашувда томонлар Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида алоқаларни, ҳамда манфаатли бўлган соҳаларда мувофиқлаштириш ва маслаҳатлашувларни шу жумладан иқтисодий терроризмга қарши курашиш бўйича саъй -ҳаракатларини кучайтириш бўйича зарур келишувларни муҳокама қилишди.
Файсал Ал-Миқдод шунингдек, Сурия давлати ва халқи барча соҳаларда жумладан терорризмга қарши курашда иқтисодий ва ҳарбий ва сиёсий заминасидаги Эрон ҳимоятларини олқишлайди деб аниқлик киритди.
Миқдод шунингдек Эрон ва Сурия ўртасидаги стратегикк алоқаларни чуқурлаштиришни таъкидлаб, ўзаро алоқалар ва сайёҳатлар муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки мамлакат ТИВ -лари ўтасидаги мувофиқлаштириш, маслаҳатлашувлар ва фикр алмашинувларни фаоллаштиради ҳамда халқаро форумларда жиддий ва самарали ҳамкорлик даражасини ошириш йўлларини топади деб эълон қилди.
Сурия ТИВ раҳбари ўз сўзларида, Эрон ядро масаласи бўйича музокараларда Дамашқ Теҳроннинг ёнида бўлади деб айтди.
Эрон ТИВ ўринбосари ҳам бу учрашувда сафар доирасида Сурия ТИВ расмийлари билан ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни фоаллаштиришга қаратилган бир нечта учрашув ва мулоқотлар ўтказилади деб баён этди.