Зариф: АҚШ бошқаларни одам ўғирлашда айблашиши билан ўз жиноятларини яширишга уринмоқда
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Эронга қарши иддаоларига билдирган муносабатида, Вашингтон режимига бошқаларни айблашдан олдин ўз вазиятига эътибор бериши афзалроқдир деб тавсия қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон ТИВ раҳбари бугун АҚШнинг Эронга қарши айбловларига кўрсатган аксиламалида, АҚШнинг Гаити президентини террор қилишда иштироки ва шу каби Венесуэлла президентига қарши теракт уюштиришга уринишига ишора қилган твитида, АҚШга алоқадор қуролли шахслар Венесуэлла ва Гаитидаги етакчиларига қарши суиқасд уюштирмоқда. Ҳолбуки АҚШ ҳукумати ўзларининг алоқаларини фаол равишда яшираётган бўлса-да, бошқаларни одамларни ўғирлаб кетишга аниқ кулгули ва бачкана тарзда айбламоқда деб аниқлик киртди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, АҚШга хитобан бошқаларни айблашдан олдин ўзингизнинг вазиятингизга таважжуҳ қилинг деб қўшимча қилди.
Яқинда АҚШ Адлия вазирлиги 4 нафар эронликларни одам ўғирлашда айблаганди.
Теҳрон Вашингтоннинг ушбу даъвосини кулгули эканлигини таъкидлаб, АҚШ ўзининг таъсирсиз бўлиб қолган ёлланмаларини қайта таништириш ва улардан фойдаланиш мақсадида доимо бундай сенарияларга таянади деб эълон қилди.