Осиёнинг янада қудратли бўлиши ўзига ишончда ва жипслашиш учун муштарак иродада
Эрон ислом жумҳурияти президенти Осиёнинг янада қудратли бўлишини ўзига ишончда ва жипслашиш учун муштарак иродада деб билди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Осиёнинг янада қудратли бўлишини ўзига ишончда ва жипслашиш учун муштарак иродада деб билди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Банккокда Осиё мамлакатларининг 34 нафар расмийлари ва етакчилари иштирок этаётган Осиё ҳамкорлик суҳбатлари ассамблеясининг иккинчи саммитида, Осиё давлатларининг зиммаларида бозорларни очиш билан ҳамда иқтисодий ҳамкорлик, ички тузилмаларни ислоҳ этиш, сиёсат юритиш соҳаларида кенг қамровли мувофиқлаштириш ва шаффоф ҳаракатларни амалга ошириш ва ўз халқининг ҳаёт тарзи даражасини янада оширишда узоқ муддатли чора-тадбирларни қабул қилиш шунингдек, Осиёнинг халқаро муносабатдаги мавқеини янада кўтариш лозимлигини таъкидлади. Ҳасан Руҳонийга кўра, бугунги кунда барчага аёнки ҳеч бир халқаро мавзу Осиё давлатларининг ҳамкорликларисиз ва иштирокисиз ҳал бўлмайди. Куррайи заминда катта муаммоларни ҳал этишда об-ҳаво, иқлим, экология бўҳронлари каби ва қочқинлар, саводсизлик, қашшоқлик сингари ижтимоий муамммоларга айниқса Осиё мамлакатлари кўпроқ гирифтор бўлган. Эрон президентининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти Осиёнинг барқарорлигини ва хавфсизлигининг аҳамиятини жиддий идрок этиш билан, Осиё қитъасидан тортиб Токио ва Деҳлигача ҳамда Бағдод, Дамашқ, Истанбулгача бўлган минтақаларда зўравонлик, экстремизм ва бошқа бўҳронли муаммоларни борлигига ишонч ҳосил қилган.