июл 21, 2021 12:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Ироқ халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди
    Эрон ТИВ раҳбари Ироқ халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Бағдоднинг Садр шаҳарчасида юз берган теракт юзасидан Ироқ ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари,  ироқлик ҳамкасби Фуод Ҳусейн билан теелфон орқали суҳбатида,  Бағдодни Садр шаҳарчасидаги юз берган теракт сабаб Ироқ халқ  ҳукуматига ҳамдардлик билдириб,  Эрон ва Ироқ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари ироқлик ҳамкасбини Қурбон ҳайити муносабати билан ҳам табриклади.

Ироқлик манбалар кечанги хабарида Бағдоднинг Садр шаҳарчаси бозорида юз берган портлаш натижасида қурбонлар сонини 30 кишига етгани ва 60 нафар яраланганини хабар қилишди.

Ироқда ИШИД террорчи гуруҳнинг мағлубиятига қарамай,  ҳанузгача бу террорчи гуруҳ жангарилари  Ироқнинг турли минтақаларда бўлиб, тарқатган ҳолатда жиноят содир этишга давом бермоқда.

Ёрлиқ