Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 30 Jul 2021 11:55:45 GMT )
июл 30, 2021 16:55 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 270 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 90 минг нафар 344 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 24 минг 715 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 856 нафари касалхонада ётқизилди. Шу билан  Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 851 мингу 162 нафарга етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 348 минг  363 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.

Статистик маълумотларга биноан,  ҳозиргача дунёда 197 миллион киши коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 4 миллион 215 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ