Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 286 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 90 минг нафар 630 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 19 минг 846 нафар янги касалланганлар аниқланди Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 871 мингу 8 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 367 минг 272 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 25 миллион 917 минг 921 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 9 миллион 552 минг 526 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 687 минг 311 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 12 миллион, 239 минг 837 дозани ташкил қилади.