Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 366 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 90 минг нафар 996 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 32 минг 511 нафар янги касалланганлар аниқланди Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 903 мингу 519 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 385 минг 195 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 25 миллион 987 минг 632 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 9 миллион 925 минг 603 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 741 минг 979 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 12 миллион, 667 минг 582 дозани ташкил қилади.