август 05, 2021 10:43 Asia/Tashkent

Қўшни давлатлар билан кенг кўламли муносабатда бўлиш Эрон ҳукуматининг ташқи сиёсатининг асосий тамойилларидан биридир.

Кеча Оятуллоҳ доктор Сайид Иброҳим Раисий,  Теҳронда Ўзбекистон қонунчилик палатаси раиси, Нуриддинжон Исмоиловни қабул қилганида,  икки ммлакатнинг тарихий ва маний муштаракликлари кўп эканлигини қайд этиб, икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда хусусан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўрнатиш учун сон-саноқсиз имкониятлар мавжуд ва биз уларни халқларимиз манфаатлари йўлида фаоллаштирида манфатдормиз дея эълон қилди.

Доктор Иброҳим Раисий  икки мамлакат ўртасидаги мавжуд келишувларнинг бажарилишини тезлаштириш ва  янги имкониятларни аниқаш зарурлигига тўхталиб,  алоқалар ва ҳамкорликларнинг чуқурлашиши ва мустаҳкамланиши ҳар икки мамлакат хавфсизликига ва икки халқнинг фаровонликигига сабаб бўлиши лозим деб таъкидлади.

Эроннинг янги президенти  ўз сўзларида  Эрон ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги яқин ҳамкорликларнинг аҳамиятига ишора қилиб, парламентларнинг ўзаро ҳамкорликлари ўзаро келишувларни амалга оширишда ва муносабатларнинг тобора ривожланиб боришида самарали рол ўйнаши мумкин деб қўшимча қилди.

 Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов ҳам бу учрашувда  Ўзбекистон президенти ва давлатининг саломларини Иброҳим Раисийга етказиб,  Тошкен давлатини  Эрон билан айниқса савдо-иқтисодий соҳада ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери шунингдек,  биз парламент ҳамкорлигини кенгайтиришни икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни нафақат иқтисодий балки маданий ва илмий жиҳатдан ҳам ривожлантииш ва мустаҳкамлашда самарали сифатида биламиз ва бу жараённи жадал суръатда илгари суришга қатъий қарор қилдик деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ