Қолибоф Эрон ва Россия ӯртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга урғу берди
(last modified Fri, 06 Aug 2021 09:41:27 GMT )
август 06, 2021 14:41 Asia/Tashkent
  • Қолибоф Эрон ва Россия  ӯртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга урғу берди

Эрон Ислом маслаҳат кенгаши раиси, Россия Думаси раиси билан учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш заруратига урғу берди.

ИСНА агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Маслаҳат Мажлиси раиси Муҳаммад Бақир Қолибоф Эрон Ислом Жумҳурияти Президентининг инаугурация маросими арафасида Россия Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди.
Қолибоф учрашувда шундай деди: "Теҳрон ва Москва ўртасида турли соҳаларда, айниқса, иқтисодий ва савдо алмашинуви соҳасида дўстона муносабатлар даражасини ошириш, икки мамлакат миллий манфаатларини таъминлашда муҳим рол ўйнайди".
АҚШнинг душманлик сиёсатини ҳамда  Эрон Ислом Жумҳурияти ва Россияга қарши қаттиқ санксиялар жорий қилинишини танқид қилиб, Эрон Ислом Маслаҳат Мажлиси раиси қӯшимча қилди: "АҚШ мустақил давлатларга босим ўтказиш ва дунёнинг турли бурчакларида ишончсизлик яратиш билан ўз манфаатларини таъминлашга ҳаракат қилмоқда".

Қалибоф таъкидлади: Эрон ва Россия каби давлатларнинг биргаликдаги ҳамкорлиги натижасида АҚШ ўзининг нопок мақсадларига эришиш йўлида шу пайтгача кўплаб муаммоларга дуч келди.

Россия Думаси спикери Эрон Ислом Жумҳурияти янги ҳукуматининг иш бошлашини табриклар экан, шундай деди: "Икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда стратегик алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтириш катта ва устувор аҳамиятга эга".
Россия Думаси спикери АҚШнинг мантиқсиз ва ишончсиз сиёсати оқибатида Афғонистонда юз бераётган сўнгги воқеалардан хавотир билдирар экан: "Минтақа давлатларининг жамоавий ҳамкорлиги терроризм ва экстремизмнинг ўсишига тўсқинлик қилади", деди.
Валодин, шунингдек, Теҳрон-Москва ҳамкорлигини турли минтақавий ва халқаро масалаларда кенгайтириш икки мамлакатнинг ривожланиши ва тараққиётида муҳим рол ўйнашини таъкидлади.