Раисий: Келажак бошқаларга зулм қилувчи мамлакатларга тегишли эмас
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i64206-Раисий_Келажак_бошқаларга_зулм_қилувчи_мамлакатларга_тегишли_эмас
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: Келажак бошқаларга зулм қилувчи мамлакатларга тегишли эмас.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
август 06, 2021 15:03 Asia/Tashkent
  • Раисий:  Келажак бошқаларга зулм қилувчи мамлакатларга тегишли эмас

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти: Келажак бошқаларга зулм қилувчи мамлакатларга тегишли эмас.

Президент аппаратининг маълумотига кўра Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий кеча Сербия парламенти раиси Ивица Дачич билан мулоқотида, икки давлат турли соҳаларда кенг кўламли алоқаларга эга бўлиши мумкинлигини айтиб, қӯшимча қилди: Эрон ва Сербия иккитомонлама муносабатларини ривожлантириш учун жуда кӯп имкониятларга эга ва икки мамлакат бу имкониятларни  ӯз халқлари манфаатлари йӯлида фаоллаштиришлари мумкин .

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти қўшимча қилди: "Эрон бошқа халқларнинг тинчлигини истовчи хайрихоҳ мамлакат, биз келажак бошқаларга зулм қилувчи  мамлакатларга тегишли эмас, деган фикрдамиз".

"Сербия мустақил давлатдир, у ташқи сиёсатида ҳам мустақил. Эрон ва Сербия ӯртасида жуда кӯп иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари борлигига ишонаман. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун мос келадиган дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим ", - деди Ивица Дачич.