Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 06 Aug 2021 10:54:53 GMT )
август 06, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 458 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 34 минг 913 нафар янги касалланганлар аниқланди. Улардан 4381 нафари касалхонага ётқизилди.

Эронда бу вирусга чалинганлар сони 4 миллион 92 минг 671 нафарга етди.

Эрон ССВ хабар қилишича, афсуски, кейинги 24 соат ичида 458 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 93086 кишига етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 492 минг  468 киши соғайб  уйига жавоб берилган.

Ёрлиқ